Биофизикага муқаддима» ўқув–услубий қўлланмаси Олий ўқув юртларида 100000–гуманитар билим соҳаси, 140000–табиий фанлар таълим соҳаси, 5140100–биология таълим йўналишида таълим олувчи бакалавр ва магистр талабаларга «Биофизика» фанининг предмети, тадқиқот объекти, тадқиқот услублари ва ривожланиш тарихи, жумладан Республикамизда шаклланиши ва ривожланиши, истиқболлари ҳақида, шунингдек «Мураккаб тизимлар биофизикаси», «Молекуляр биофизика», «Ҳужайра биофизикаси» ва «Радиобиофизика» бўйича билим беришга мўлжалланган.