Дунё амалиётида тупроқ унумдорлигини барқарор сақлашда турли кимёвий ўғитлар билан бир қаторда, биологик ўғитлардан кенг фойданилмоқда. Аммо, биоўғитлар таркибидаги микроорганизмлар ҳужайрасининг ноқулай тупроқ шароитида яшаб қолиш имкониятларининг пастлиги муаммоли масалалардан биридир. Ушбу масаланинг ижобий ечими ташувчиларга иммобилизацияланган ҳужайраларни қўллаш бўлиб, у ҳужайраларни узоқ муддат яшаб қолиши учун жуда қулай микроэкология ва ўсимлик метоболитлари билан бактерияларни жуда самарали ўзаро муносабатини таъминлайди.