Жаҳон амалиётидан кўриш мумкинки, ривожланган мамлакатларда иқтисодиётнинг реал секторига киритила ётган инвестициялар ҳажмини оширишда молиявий
воситачилик билан шуғулланувчи фонд ва муассасалар юқори ўринни эгаллайди. Бугунги кунда қимматли қоғозлар бозори аҳоли пул жамғармаларининг инвестицияларга айланишини таъминловчи энг самарали институтлардан бири бўлиб қолиш билан бирга, реал сектор корхоналари учун инвестиция ресурсларини
жамлаш ва тақсимлаш вазифасини ҳам бажармоқда.