Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда аҳоли сонининг тез суръатда ўсиши, сувга бўлган талабнинг ортиши сабабли қишлоқ ҳўжалиги экинларини суғоришда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда суғориш тартиби ва технологиясини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.