Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг (ОБШҚ) қизил ясси темраткиси (ҚЯТ) стоматология амалиётидаги энг кўп тарқалган ва манифест касалликлардан бири
ҳисобланади. «Бошқа дерматозлар орасида унинг умумий улуши 0,5-5% ни ташкил қилса, оғиз бўшлиғидаги ҚЯТнинг популяция сони эса 0,5-2,2%, ОБШҚдаги касалликлар орасидаги учраши эса 30%-35% гачани ташкил этади».