Бугунги кунда дунёда глобал муаммоларидан бири бу сув ресурсларининг танқислиги бўлиб ҳисобланади. Кейинги 60 йил ичида ичимлик суви истеъмоли ер қуррасида 8 мартага ошган. Ирригация ва дренаж бўйича халқаро комиссиянинг маълумотларига кўра, жаҳонда суғориладиган ерлар бугунги кунда 299,488 млн/га. ни ташкил этади. Жаҳон қишлоқ хўжалиги йилига 2,8 минг км3 чучук сув ишлатади. Бу дунё бўйича чучук сув истеъмолининг 70 фоизини ташкил этиб, жаҳон саноати ишлатадиган сувдан 7 марта кўпдир.