Бугунги кунда дунё миқёсида саноат узумчилигини ривожлантириш ва шароб маҳсулотлари ҳамда кишмиш ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ялпи узум етиштириш ҳажми бўйича сўнгги йилларда Хитой (14842,680 минг тонна), Италия (8241,914 минг тонна), АҚШ (7097,723 минг тонна) ва Франция (6247,034 минг тонна) етакчилик қилмоқда. Ушбу давлатларда етиштирилаётган узумнинг қарийб 65-70% қисми шаробчилик саноати учун хом ашё сифатида етказиб берилади.