Ўзбек рақс меъросида учта катта - Тошкент - Фарғона, Бухоро, Хоразм рақс мактаблари мавжуд. Ҳар бир мактабнинг ҳам алоҳида услублари бўлиб, улар анъанавий ва халқ ижоди бўлган фольклор рақслардан иборат. Ўзбек рақс мактабларининг ўзига хос томони уста-шогирд анъанаси бўлиб, бу усулда рақс санъати мукаммалроқ ўзлаштирилади