Жаҳонда доривор ўсимликлардан фойдаланиб даволаш усулларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда фармацевтик маҳсулотларнинг қарийб 40 фоизи доривор ўсимликлар асосида ишлаб чиқарилмоқда. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, яқин 10 йил ичида фитопрепаратларнинг улуши дори воситаларини истеъмол қилишнинг умумий ҳажмига нисбатан 60 фоизини ташкил қилади.