Ўзбек рақс устаси, моҳир созанда Уста Олим Комиловнинг ижоди шу давргача илмий равишда кенг ёритилмаган. Л.А.Авдееванинг изланишлари самараси бўлмиш “Танцевальное искусство Узбекистана” китобида ҳам маълумотлар етарли эмас. Ушбу ишда атоқли устознинг ҳаёти ва ижодига рақс мухлисларининг эътибори тортилади.