Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, таянч-ҳаракат тизими шикастланишларида қўл жароҳатлари етакчи ўринлардан бирини эгаллаб, «умумий синишларнинг 30% дан 50% ини ташкил этади, уларнинг 33%дан 48%гача қисми кафт суяклари синишларига тўғри келади», даволашнинг турли янги тизимлари ва усуллари ишлаб чиқилганига қарамай «асоратларнинг сони юқорилигича қолмоқда ва бу кўрсаткич 11,2–31,9 %ни ташкил этади».