Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқи ва эркинлигига амал қилиш, ижтимоий ва экологик йўналтирилган бозор иқтисодиѐтини шакллантириш орқали дунѐ ҳамжамиятига тўла хуқуқли интеграциялашишни таъминловчи ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини барпо этмоқда. Республикада амалга оширилаѐтган ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучи инсоннинг баркамол ривожланиши ва фаровон ҳаѐти, шахс манфаатларини амалга ошириш шароитлари ҳамда амалий механизмларини яратишдан иборатдир.
«Халқаро ҳамжамият инсоннинг нафақат яшаш ҳуқуқи, балки тўлақонли ва соғлом турмуш кечириши учун зарур мўътадил атроф-муҳит шароитларига ҳам эга бўлган ҳуқуқларининг муқаддас ва дахлсиз- лигини аллақачонлар эътироф этган. Экологик хавфсизлик одамийлик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради...».