XVII-XVIII асрлар Европа мамлакатларининг ижтимоий-тарихий ва бадиий-маданий ҳаёти, Италияда шаклланган янги бадиий йўналиш ва услубларнинг тавсифи, ўзига хослиги ва уни тасвирий санъат, меъморлик, ҳайкалтарошликдаги аҳамияти очиб берилган. Шунингдек, янги бадиий йўналишларнинг Европа мамлакатларига тарқалиши ва маҳаллий ёндошув асосида ривожланиши, бу даврда ижод қилган рассомлар фаолияти ёритилган.