Замонавий демографик йўналишларда ёшга боғлиқ макуляр дегенерация (ЁБМД) кўплаб тадқиқотчиларнинг эътиборини ўзига жалб қиладиган муҳим тиббий-ижтимоий муаммо бўлиб келмоқда. Охирги йилларда кузатилаётган ушбу патология нафақат кекса ёшдаги, балки ўрта ёшли беморлар сонининг тўхтовсиз ўсиб бориши билан боғлиқ ҳолда содир бўлмоқда.