XXI аср дунёда ҳаёт суръатларини жадаллаштириб, маданий турмушни тубдан ўзгартириб юборди. Жаҳонда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий, сиёсий воқеалар, бир томондан, янги муносабатлар ва қарашларни келтириб чиқарган бўлса, иккинчи томондан, ахлоқий маданиятни глобал инқироз ёқасига олиб келди.