Тадқиқотнинг мақсади Чве Ин Хуннинг “Майдон” асаридаги миллатнинг иккига ажралишдек муаммоли вазиятини бадиий-ғоявий эстетик нуқтаи назардан тадқиқ ва таҳлил қилиш орқали ёритиб беришдир. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун битирув малакавий иши олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:
- ХХ аср ижтимоий, сиёсий, мафкуравий жараёнларнинг адабиётга таъсирини ўзаро боғлиқ ҳолда талқин этиш;
- Корея модерн адабиётида Чве Ин Хун ва “Майдон” романининг тутган ўрнини, тарихий ва бадиий моҳиятини белгилаш;
- Асарнинг мавзу доираси, ғоявий – бадиий ва услубий хусусиятларини ёритиб бериш.