Жаҳон иқтисодиётининг муҳим инфратузилмавий тармоқларидан бири транспорт тизими бўлиб, уни ривожлантириш ҳар бир мамлакат иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бутун дунёда халқаро савдо ва иқтисодий алоқаларнинг глобаллашуви, ички ва ташқи бозорда юқори рақобатга эга бўлиши, тадбиркорлик ва туризм салоҳияти транспорт тизими-нинг ривожланганлиги билан белгиланади.