Ер юзида аҳоли сонининг шиддат билан ўсиши сув ресурсларига бўлган талаб ошиб боришга сабаб бўлмоқда. Ҳаммамизга маълумки гидросферанинг атиги 2,5% чучук сув ташкил этади. Унинг ҳам 1% ни инсон фойдаланиш имкониятига эга. Ундан ташқари ушбу чучук ер юзида бир хил тарқалмаган. Айниқса Африка, Осиё қиталарида ичимлик сув етишмаслиги долзарб бўлиб қолмоқда.