Экологик муаммолар бутун инсониятнинг ҳаёт-мамотини белгиловчи умумбашарий муаммога айланганлиги, унинг чегара билмаслиги кўпчиликка аён. Шундай экан, буни ўз вақтида англаш, сайёрамизда инсониятнинг бугунги ва келажак авлоди соғлом муҳитда яшаши учун табиатни, унинг неъматларини асраб-авайлаш олдимизда турган долзарб вазифа ҳисобланади.