Жаҳонда ахборотлаштириш жараёнининг жадаллашуви “виртуалистика” деб аталган замонавий тадқиқот йўналишини юзага келтирди. ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида шакллана бошлаган виртуалистиканинг тушунча ва тамойиллари, тадқиқот усуллари ўзининг аниқ изоҳларини талаб эта бошлади. Шу сабабли фалсафада виртуалистик билимларни замонавий постноклассик фан фалсафаси нуқтаи назардан ўрганиш эҳтиёжи туғилди.