Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, «сўнги ўн йилликларда жигар циррози (ЖЦ) ривожланишига сабаб бўлувчи «В» ва «С» вирусли гепатитлари билан касалланиш кўрсаткичининг ўсиб бориши кўзатилмоқда, унинг фонида эса бутун дунёда 2015 йилда ўлим сони 720 минг кишини, жигар саратонига трансформация бўлганида эса – 470 минг кишини ташкил этди . ЖЦ нинг барча асоратлари таркибида ўткир жигар етишмовчилиги (ЎЖЕ) ўлимга олиб келувчи асосий сабаб бўлиб ҳисобланади.