Жаҳон миқёсида олиб борилаётган кўплаб илмий-амалий тадқиқотлар аксарият ҳолларда хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун нокоррект чегаравий масалаларни тадқиқ қилишга келтирилади. Эллиптик типдаги тенгламаларни шартли корректликка текшириш ва тақрибий ечимини топиш гидродинамика, геофизика, электродинамика каби соҳалардаги амалий тадқиқотларнинг объектидир.