Замонавий жаҳон этномусиқашунослигида халқларнинг ўзлигини англатувчи асрий мусиқий анъаналари, уларнинг тарихий шаклланиш омиллари, эстетик моҳияти ва тадрижий ривожланиш қонуниятлари устувор йўналишлардан бири бўлиб турибди. Бунда айниқса яратувчанлик тимсоли бўлган аёл (она)лар мусиқа ижодига хос парда-оҳанг ва ритм хусусиятларини тавсифлаш, уларни юзага келтирган бирламчи манбааларни аниқлаш, ҳамда кўп асрлик гендерлик ананаларининг миллий мусиқа ривожида тутган ўрнини ёритиб бериш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.