Мазкур маъруза мантни – Ўзбекистон Республикасида амалдаги таълим ва ДТС, “Геодезия 1-қисм” фанининг намунавий ўқув режаси, намунавий ўқув дастури ва ишчи ўқув дастурлари ҳамда “Геодезия, картография ва кадастр” соҳасининг меъёрий қоидалари талаблари асосида тайёрланди. Маъруза мантнида бугунги кундаги амалда бажариладиган замонавий геодезик асбоблар ҳамда янги усуллар билан қурилаётган ва барпо этилаётган узлуксиз иншоотларга оид лойиҳавий ечимларига алоҳида эътибор берилган.