Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларида сув таъминоти тизимида асосан ер ости сувларидан фойдаланилади. Сув таъминоти тизимида манбалардан сув қабул қилиш ва уни узатиш иншоотлари самарадорлиги муҳим аҳамиятга эга, чунки улар тизимнинг бошланғич қисми бўлиб, уларнинг ишончли ишлаши бутун сув таъминоти тизими иншоотларининг узлуксиз ишлашини белгилайди. Бу ўзига хос таҳлил ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан боғлиқ. Ушбу тадқиқот ишлари инновацион характерга эга бўлиб, унга кўра замонавий талаблар асосида шакллантирилган ғоя ва таклифлар сув таъминоти тизими иншоотлари самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади.