Инвестицияни назарий асослари ва иқтисодий мазмуни
«Инвестициялар» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиқиб
«қўйиш», «маблағни сафарбар этиш»деган маъносини беради. Бу сўз кўпроқ
рус адабиёти орқали кириб келган бўлиб бу “облачать” деган маънони
беради. Бу сўзни ўзбекчага таржимасида - кийинтирмоқ(ясантирмоқ) деган
маънони беради. Бу инвестиция тушунчасига таъриф бераётганда мазкур
тушунча умуман маъно жихатдан инвестиция сўзига мос эмасдир. Ёки
«Инвестиция» тушунчаси бир катор маъноларга эга бўлиб, бу қисқача
маблағ-қўйилма деган маънони билдириб, буни, фойда олиш мақсадида
акция, облигация сотиб олиш, товар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган реал
активларни сотиб олиш ва ишлаб чиқариш хамда интеллектуал ва бошқа (ер,
таъбий бойлик ва бошқалар) моддий бойликлар учун сарфланиши хамда хар
қандай мол - мулк ва худудларни биргаликда иқтисодий жихатдан самарали
бошқариш деб тушунилади, яъни инвестициялар хар қандай восита бўлиб,
пулнинг қийматини саклайди ёки унинг қийматини купайтиради ва ижобий
даромадлар олишни хамда ижобий ўзгаришларни таъминлайди.