Бугунги кунда дунё бўйича қурилиш, мебель саноати ва машинасозликда ёғоч ишлатишга асосланган ечими қийин муаммолар мавжуд. Дунё миқёсида полимерларни ишлаб чиқариш ҳажми эса 200 млн. тоннадан ортди. Бу борада ёғоч-полимер материалларга бўлган талаб ҳам охирги ўн йилга нисбатан бир неча баробар ортган. Композицион ёғоч-пластик материалларни яратиш ва улардан тайёрланган махсулотларни қурилиш, машинасозлик, мебель саноатида фойдаланиш масаласи борасида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.