Малакавий битирув диплом ишида қорақалпоқ рақсшунослигида илк бор “Хурлиман”халқ ансамбли ижоди ва қорақалпоқ миллий балети махсус илмий нуқтаи назардан тадқиқ қилинган.Унда мавзунинг ўрганилиш даражаси, -“Хурлиман”ашула ва рақс ансамбли нима мақсадда ташкил этилгани унинг мустақиллик давридаги ижодининг аввалгиларидан фарқи, ҳозирда ансамблнинг қорақалпоқ рақс саньатидаги ўрни, жаҳонда қорақалпоқ рақс тароватини қай тарзда намойиш этиб келаётганлиги ва қорақалпоқ миллий балетлари яратилиш тарихи атрофлича ўрганилади.