Бугунги кунда дунё миқёсида замонавий дерматокосметологияда бошнинг сочли қисми териси касалликлари сонисочларнинг тўкилиши – алопециянинг чандиқсиз шакллари ҳисобига ортиб бормоқда. Соч касалликларининг 80% идан ортиғи сочлар нобуд бўлиши билан кечади ва ушбу патология 50 ёшгача бўлган шахслар орасида 30–40% ни ташкил қилади. Алопециянинг кўп учрайдиган майда ўчоғли шаклларида 5–10% ҳолатда бош терисида сочларнинг тўлиқ йўқотилиши, 1–2% ҳолатда эса бош ва танада сочларнинг тўлиқ тўкилиши кузатилади.