Тадқиқотнинг объекти сифатида Хanthomonas malvacearum бактерияси, Verticillium dahliae Kleb замбуруғи, ўрта толали ғўзанинг С-6524, Наманган-77, Омад, С-2609, С-2610, С-9082, Ат-термизий, С-6541 навлари ва уларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган оддий ва мураккаб дурагайлари ҳамда тизмалари ҳисобланади.
Тадқиқотнинг предмети ғўзанинг мураккаб дурагайларнинг гоммоз ва вилт касалликларига бардошлилиги, асосий қимматли хўжалик белгилари ва тола сифати кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.