Йўловчи транспорти жамиятда хаётий таъминот учун мухим ўринга эга бўлганлиги учун катта ижтимоий-иқтисодий ахамиятга эга хисобланади. Кўплаб транспорт турлари йўловчилар ташиш билан боғлиқ бўлган жараёнларда иштирок этадилар, яъни: темир йўл, автомобил, хаво, денгиз, дарё, ва бошқалар. Уларнинг хар бирининг хизмат кўрсатиш расиусининг оптимал масофалари бир неча омилларга боғлиқ бўлади.