Бозор муносабатларига ўтиш шароитида ер кадастрини таркибий қисми бўлган ер ҳисоби ишларини бажариш ва ер участкаларига кадастр рақамини беришдан асосий мақсад мавжуд ер ресурслари тўғрисидаги аниқ ва ишончли маълумотларга эга бўлишдир. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 15-моддасига мувофиқ, давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва хуқуқий тартиби тўғрисидаги, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва қиймати тўғрисидаги ер участкаларининг жойлашган ўрни ва ўлчамлари тўғрисидаги, ерларни ер участкалари мулкдорларига ер эгаларига ва ердан фойдаланувчиларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва хужжатлар тизимидан иборат.