Давлат сув кадастрини юритиш тизимининг ягоналигини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан (Давлат сув кадастрининг тегишли бўлимлари бўйича) ишлаб чиқиладиган Давлат сув кадастрини юритишга оид услубий кўрсатмалар, Давлат сув кадастри нашрлари макетлари ва Давлат сув кадастри бўйича бошқа норматив-техник ҳужжатлар "Ўзгидромет" маркази билан келишиб олиниши керак.