Планетамизда глобал исиш жараёни таъсирида (ёғингарчиликнинг пасайиши, сув танқислиги, ҳарорат кўтарилиши, интенсив трансперация, тупроқдаги сув буғланиши жараёнининг тезлашиши) иссиқликка ва қурғоқчиликка чидамли навларни яратиш зарур. Шу билан биргаликда Республикамизда, жумладан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бошоқли дон экинларининг бошоқлаш-пишиш даврида гармселга чидамли навларни ва бошланғич манбаларини яратиш бугунги кун селекциясининг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.