Ер юзи аҳолисининг тез кўпайиб бораётгани билан озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиш имкониятлари чеклангани ўртасидаги тафовут озиқ-овқат дастурини ҳал этиш масаласи йилдан-йилга кескинлашиб бораётганининг асосий сабаби экани хакида бугун ортиқча гапиришнинг хожати йўқ, деб ўйлайман.
Содда қилиб айтганда, озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши ахоли сони ва эхтиёжларининг ўсишидан ортда қолмоқда.
Бу тафовут, аввало, озиқ-овқат маҳсулотларини жадал ишлаб чи¬қариш учун тегишли шароитлар мавжуд бўлмаган мамлакат ва худудларда чуқурлашиб бормоқда.