Ер юзида хар йили юзлаб янги сув хавзалари – сув омборлари эксплуатацияга топширилади. Кейинги йилларда дунёдаги барча мамлакатлар хариталари ва атласлари мовий рангдаги турли хил шаклга эга бўлган сув омборлари билан безатилди. Кўпгина сув омборлари дарё водийлари ландшафтини ўзгартирган холда хажми, эгаллаган майдони, узунлиги ва чуқурлиги бўйича планетанинг йирик кўллари билан беллаша олади.