Республикамиз мустақиликка эишгандан кейин янги технологиялар асосидаги қурилиш ишлари қанчалик кенгайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса замонавий йўл ва халқаро стандартларга жавоб бера оладиган кўпириклар қуришга алоҳида эътибор берилмоқда. Ўтган йиллар мобайнида бир неча юзлаб километр қаттиқ қопламали магистрал автомобил йўллари, хўжалик ва вилоятлараро ҳамда маҳаллий йўллар қурилди.