Бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида 234 млн. гектардан ортиқ майдонда буғдой экилиб, 729,0 млн. тонна дон етиштирилмоқда. Олинадиган дон ҳосилининг 95 фоизи эса кузги юмшоқ буғдой ҳиссасига тўғри келади. Дунё деҳқончилиги учун зарарли бегона ўтлар 59 та ботаник оилага мансуб бўлиб, 209 турни ташкил этади, жумладан, уларни 80 та тури ўта хавфли, 129 та тури эса нисбатан хавфли ҳисобланади. 209 турдаги бегона ўтларнинг 57 фоизини бир йиллик, 43 фоизини эса кўп йиллик бегона ўтлар ташкил этади.