Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш дунёдаги қатор мамлакатлар сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Овқатланишнинг ҳолати атроф муҳитнинг етакчи омили бўлиб, у инсон саломатлигига, ҳаётининг давомийлигига ва меҳнат қобилиятига катта таъсир кўрсатади. «Кодекс Алиментариус» комиссияси ФАО/БЖССТнинг озиқ-овқат маҳсулотларига белгиланган стандартлар бўйича Қўшма дастурини амалга ошириш билан шуғулланади, мазкур дастурнинг мақсади истеъмолчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг ҳалол усулларини таъминлашдан иборат.