Термокимѐнинг назарий ва амалий аҳамияти жуда беқиёс.Иссиқлик эффектлари нафақат турли жараѐнларнинг иссиқлик балансларини ҳисоблашда,балки кимѐвий мувозанатни ўрганишда ҳам кенг ишлатилади.Реакциянинг иссиқлик эффекти реакциянинг бориш йўлига боғлиқ эмас,системанинг дастлабки ва охирги ҳолати билан аниқланади.Бу хулоса термодинамика биринчи қонунини кимѐвий жараѐнларга тадбиқидан келиб чиққан бўлиб унга Гесс қонуни дейилади.