Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш ва аҳоли даромадларини ошириб боришига эришиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш, инновацион фаолиятни рағбатлантиришда амалдаги солиққа тортиш механизмининг таъсир доираси юқори бўлиб, аксарият ҳолларда у барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш омили бўлиб хизмат қилмоқда.