Жаҳондаги турли куч марказлари ўртасида кескин ғоявий курашлар юз бераётган ҳозирги даврда ислом динининг инсонпарварлик ва тинчликпарварлик моҳиятини, инсоният тараққиётига қўшган ҳиссасини кўрсатиб бериш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Шунга кўра, «бутун жаҳон жамоатчилигига ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини етказишни энг муҳим вазифа, деб ҳисоблаймиз».