Тадқиқотда Бурҳонуддин Маҳмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилган. Ўзбекистон тарихида XI-XIII асрлардаёқ қозилик маҳкамалари орқали ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.