Жаҳон мамлакатлари қишлоқ хўжалиги иқтисодиётида уй хўжаликлари муҳим ўрин тутади. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисмини ишлаб чиқаради, давлат ва жамият ривожига катта таъсир кўрсатади. Европа давлатлари ЯММ 40-50 фоизи, Осиё мамлакатларида 65 фоиздан 82 фоизгачаси, Лотин Америкасида 70 фоизга яқини, АҚШ иқтисодиётида эса 95 фоизидан кўпроғи оилавий тадбиркорлик улушига тўғри келади.