Ушбу услубий қўлланма 5А340701 “Гидротехника иншоотлари” магистратура мутахассислиги талабалари учун «Гидротехника қурилишининг махсус масалалари» фанидан курс лойиҳасини бажаришга мўлжалланган. Унда юқори босимли бетон тўғонларни лойиҳалашни асосий принциплари баён қилинган. Бетон тўғонларнинг гидравлик, фильтрацион ва статик ҳисоблари ва конструктив элементларини асослаш келтирилган.