Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг ҳозирги ҳолатида ташқи савдо операциялари ҳажмининг ўсиш тенденцияси кузатилаётганлиги ташқи савдога банклар томонидан кўрсатилаётган молиявий хизматлар ҳажми ошишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги 10 йилда (2007-2016 йй.) дунё миқёсида ташқи савдо айланмасининг ўсиш суръати ўртача 14,1 фоизни ташкил этди.