Жаҳондаги ривожланаётган мамлакатларда кичик бизнес ва хусусий тадбикорлик корхоналарининг аҳоли бандлигидаги улуши 45 фоизни, ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси 33 фоизни ташкил этади Ўзбекистонда сўнгги расмий статистик маълумотларга қараганда, иш билан банд аҳолининг тўртдан уч қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида меҳнат қилмоқда, мазкур сектор мамлакат ялпи ички маҳсулотининг ярмидан кўпроғини ишлаб чиқармоқда.