Бозор - иқтисодий қонуниятларга биноан фаолият кўрсатадиган ва ривожланадиган мураккаб жараён ҳисобланади. Бозор сотувчига харидорни, харидорга эса сотувчини топишга ёрдам беради. Бозорда товар эквивалент равишда пулга айрабошланади. Бозор олди-сотди муносабатларига кирувчи миллионлаб жисмоний ва юридик шахсларни қамраб олади.