Ҳозирги кунда компьютер технологияларини қўллашда кўпгина фойдаланувчилар учун ягона ахборот оламини таърифловчи ахборот тизимларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.Бундай ахборот тизимлари ундан фойдаланувчиларни ахборот алмашинув воситалари ва аппарат, дастур ҳамда ахборот тармоғи ресурсларидан жамоа бўлиб фойдаланишни таъминлайди.