Панкреас 12 бармоқли ичак «тақаси» билан талоқ (lien) орасида кўндаланг жойлашган бўлиб, узунлиги 10-23 смгача (ўртача 16-17 см), эни 3-9 см (ўртача 5-6 см), қалинлиги 2-3 см, вазни 70-80 грамм. Қорин парда орқасида (ретроперитонеал) L1-2 умуртқаларнинг танасини қоплаб туради.